11:45, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
Aвстрия Парламенти собиқ канцлер Себастьян Курцни суд қилиш учун рухсат берди
VEIN. Kazinform - Aвстрия Парламенти собиқ канцлер, Халқ партияси етакчиси Себастьян Курцни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди, дея хабар беради Kazinform еuronews.cоmга таяниб.
Ушбу қарор бир овоздан қабул қилинди, бу ажабланарли эмас. Курцнинг ўзи ҳамкорларидан прокуратуранинг ушбу илтимосини қўллаб-қувватлашни сўради. У коррупция иши бўйича ўзининг айбсизлигини исботлаш ниятида эканини айтди.
Сиёсатчи пора олишда кўмаклашиш ва ишончни суйистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у сўровномаларни сохталаштиришга алоқадор бўлиши мумкин.
Ушбу жиноий иш туфайли 9 октябр куни Себастьян Курц истеъфога чиқишини эълон қилди. У бу қадамини катта ислоҳотларга тайёргарлик кўраётганда мамлакатни хаосга тушиб қолишдан сақлаб қолиш истаги ва пандемия сабаб бўлган инқироз билан изоҳлади.