Австрия компанияси Ақмола вилоятида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қуради

KÓKSHETAÝ. Кazinform – «Lasselsberger Group» халқаро корпорацияси Ақмола вилоятида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None

Ақмола вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, компания вакиллари вилоят раҳбари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

«Саноат салоҳиятимиз юқори, бугун деярли юз фоиз подшипниклар, ҳар иккинчи ғалла ўриш комбайни, учинчи килограмм олтин, учинчи ғишт, ҳар еттинчи тонна уран ишлаб чиқарамиз. Биз дунёнинг 90 та давлати билан ҳамкорлик қиламиз. Австрия билан ҳам ишлаймиз. Беш ойда ташқи савдо айланмаси қарийб 5 миллион АҚШ долларига етди. Ўзаро ҳамкорлигимиз салоҳияти катта, деб ҳисоблайман», — деди вилоят раҳбари.

photo

Шу билан бирга, вилоят раҳбари Ермек Маржиқпаев ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича барча масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлади. «Lasselsberger Group» халқаро корпорацияси вакиллари эса керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш ниятида эканликларини, бу ҳам туман, ҳам вилоят иқтисодиёти ривожига янада кўп самара беришини таъкидлади.

«Биз учун энг муҳими, керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни очиш. Асосийси, хом ашёни топиш. Биз сифатсиз компания эмасмиз. Дунё бўйлаб 90 дан ортиқ заводимиз бор. Биз учта йўналишда ишлаймиз: қоғоз маҳсулотлари, керамика ва шиша учун минераллар ишлаб чиқарамиз. Иккинчи йўналиш – керамика саноати, учинчи йўналиш – қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. Бинони ички ва ташқи безатиш учун зарур бўлган цемент, қуруқ қурилиш аралашмалари, елимлар ва бошқалар ишлаб чиқарамиз, – дейди корхона эгаси Йозеф Лассельсбергер.

photo

«Lasselsberger Group» жаҳоннинг 17 та давлатида 67 та ишлаб чиқариш корхонасига эга бўлган хомашё, қурилиш материаллари ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Европанинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

«Бундай лойиҳалар вилоятимиз учун жуда муҳим. Ўз тарафимиздан биз ҳар доим барча масалаларда максимал даражада ёрдам беришга тайёрмиз. Ишончим комилки, бундай учрашувларнинг ўтказилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Ермек Маржиқпаев.

Муаллиф: Аслан Оспанов


Сўнгги хабарлар