Австралияда акула ҳужумига учраган сёрфер қидирилмоқда

Акула
Фото: pixabay.com

Жанубий Австралия полицияси акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани тахмин қилинаётган эркакнинг жасадини қидирмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.

Сешанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан 55 ёшли эркак Эйр яриморолидаги Стрики-Бэй кўрфазидан жанубдаги Granites Beach пляжида сёрфинг билан шуғулланаётганида гувоҳлар унга акула ҳужум қилганини кўрганини хабар қилишган.

Бу жорий йилда штатдаги учинчи акула ҳужумидир.

Шу йилнинг май ойида Стрики-Бэй кўрфазидан тахминан 120 км узоқликда сёрфер акула ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Яна бири октябрь бошида яраланган, бироқ тирик қолган.

Сешанба куни сёрферга қандай акула ҳужум қилгани номаълум, бироқ гувоҳларнинг маҳаллий ОАВга айтишича, унинг узунлиги 4 метрдан ошган.

9News хабарига кўра, эркак ўшанда сувда 6 нафар сёрфердан бири бўлган, бироқ у энг узоққа сузган.

Granites Beach пляжи Жанубий Австралиянинг пойтахти Аделаида шаҳридан тахминан 700 км узоқликда жойлашган.

Сўнгги хабарлар
telegram