Австралия бой инвесторлар учун “олтин виза”ни бекор қилди

ASTANA. KAZINFORM - Чет эллик сармоядорларга Австралияда яшаш ҳуқуқини берган “олтин виза” ҳукумат "ёмон иқтисодий натижаларга олиб келган" деб топгач, бекор қилинди. Бу ҳақда Каzinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Австралия
Фото: pixabay

Хорижий бизнесни жалб қилиш учун мўлжалланган “олтин виза” олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ариза берувчилар Австралияга 5 миллион Австралия долларидан (3,3 миллион доллар) ортиқ сармоя киритган бўлиши керак.

Кўплаб таҳлиллардан сўнг ҳукумат “олтин виза” схемаси ўзининг асосий мақсадларига эришмаган деган хулосага келди ва декабрдаги ҳужжатда уни бекор қилишини эълон қилди ҳамда унинг ўрнига “малакали муҳожирлар”нинг визалар олишига кўпроқ имкон яратилади.

 

Сўнгги хабарлар