Авиаҳалокат. Туркий давлатлар ташкилоти баёнот билан чиқди

ASTANA. Кazinform — Туркий давлатлар ташкилоти Ақтау яқинидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда “АЗEРТАДЖ” хабар берди.

ТДТ
Фото: Kazinform

— Озарбайжон ҳаво йўллари авиакомпаниясига тегишли самолёт Бокудан Грознийга парвозни амалга ошираётганда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Хаёлимиз, дуоларимиз ушбу фожиадан жабрланган биродарларимиз биландир. Ушбу фожиада жабрланган барча мамлакатлар халқларига сабр тилаймиз ва ҳамдардлик билдирамиз, — дейлади Туркий Давлатлар Ташкилотининг “Озарбайжон Ҳаво Йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати билан боғлиқ баёнотида.

Авиаҳалокат. Туркий давлатлар ташкилоти баёнот билан чиқди
Фото: АЗЕРТАДЖ

 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон пойтахти Бокудан Россиянинг Грозний шаҳрига учаётган самолёт Қозоғистонда ҳалокатга учраган эди.

Сўнгги хабарлар