Августда Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – 2-4 август кунлари Астанада Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Канат Тумиш маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2-4 август кунлари Астана шаҳрида Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Тадбирда икки мамлакат давлат органлари, квазидавлат сектори ва ишбилармон гуруҳларининг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этади. Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорликка асосланган. Қозоғистон ва Афғонистон халқлари тарихий илдизлари муштарак, қадимдан бир минтақада яшаб келган, урф-одатлари ва таомлари ўхшаш қўшни давлатлардир. Афғон халқи ҳам биз каби Ал-Форобий билан фахрланади ва уни ўз аждоди деб билади», — деди Қанат Тумиш ТИВда бўлиб ўтган брифингда.

Шу билан бирга, у Афғонистон халқи чуқур тарихга ва ривожланган маданиятга эга мамлакат эканини алоҳида таъкидлади.

«Ислом цивилизациясининг олтин даврида улар орасидан кўплаб алломалар етишиб чиққан. Умуман олганда, афғонлар жуда меҳнаткаш халқ, зўр ҳунармандлар, заргарлар, деҳқонлардир. Қозоғистон Афғонистон мустақил, тинч, бетараф, демократик ва фаровон давлат сифатида ривожланишини истайди», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram