Август ойида қозоғистонликлар 3 мингдан ортиқ қуйма олтин сотиб олган

Жорий йил август ойида иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчаларида умумий оғирлиги 137,2 кг бўлган 3072 дона олтин қуйма сотилди, дея хабар беради Kazinform Миллий банкга таяниб.

Олтин қуйма
Фото: Pixabay

Миллий банк томонидан аҳолига тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури 2017 йилда ишга туширилди. Дастур бошланганидан буён умумий оғирлиги 4,8 тонна бўлган 138 255 дона олтин қуйма сотилган.

Олтин қуймалар беш хил вазнда тақдим этилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. 10 граммлик олтин қуйма катта талабга эга. Умуман олганда, сотилган қуймалар орасида унинг улуши 26 фоиз ёки 35 842 дона. Ундан кейин 5 граммлик олтин қуймалари – 31 325 дона (23 фоиз), 100 граммлик қуйма – 29 381 дона (21 фоиз), 20 граммлик қуйма – 25 050 дона (18 фоиз) ва 50 граммлик қуйма – 16 657 донани (12 фоиз) ташкил этади.

Ўтган август ойида энг кўп олтин қуймалари қуйидаги ҳудудларда сотилган:

- Алмати (1 527 дона, 55 %),

- Чимкент (693 дона, 25 %)

- Астана (221 дона, 8 %).

алтын

Дастур бошлангандан буён иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 644 кг бўлган 24 500 дона олтин қуймалари қайтариб сотиб олинди, бу сотилган олтин қуймаларининг 18 фоизини ташкил этади.

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.

Сўнгги хабарлар