11:23, 31 Июль 2024 | GMT +5
Август ойи бошида Конго ва Ўзбекистон президентлари Қозоғистонга ташриф буюришади
ASTANA. Kazinform – Ақорда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида бўлажак тадбирларни эълон қилди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессо 2-3 август кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
9 август куни Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.