“Аватар” ва “Титаник” фильмларининг продюсери вафот этди

Джон Ландау
Фото: Jordan Strauss / ТАСС

ASTANA. Kazinform – “Аватар” ва “Титаник” фильмларидаги фаолияти билан танилган америкалик продюсер Жон Ландау 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда EADaily ёзди.

“Отам Ландау 5 июль куни Лос-Анжелесда вафот этди”, – деди продюсернинг ўғли The Hollywood Reporter нашрига.

Бироқ у отасининг ўлимига нима сабаб бўлганини ошкор қилмади.

Variety нашрининг ёзишича, америкалик продюсер саратон касаллигидан вафот этган.

Жон Ландау 1960 йил 23 июлда Нью-Йоркда туғилган. У ўз фаолиятини 1980 йилларда кино ишлаб чиқариш бўйича менежер сифатида бошлаган.

Кейинчалик Ландау Жеймс Кэмерон билан ишлай бошлади ва "Титаник" (1997) фильмида ишлашга қўшилди ва ушбу фильмга продюсерлик қилди.

Фильм тарихда биринчи бўлиб жаҳон прокатида 1 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирди ва 11 та Оскар мукофотини қўлга киритди. Ландаунинг ўзи бу мукофотни "Титаник" фильмидаги иши учун олган ва "Олтин глобус"ни ҳам қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар