«Automechanika Astana - 2024» автомобиль кўргазмаси очилди

«Automechanika Astana - 2024» автомобиль кўргазмаси очилди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform — Пойтахтда Марказий Осиёдаги энг йирик «Automechanika Astana - 2024» халқаро автомобиль кўргазмаси очилди.

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, тадбир Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида Business Media Central Asia томонидан ҳамда Business Media Central Asia билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда. Жорий йилнинг март ойида Хитойда Қозоғистон туризми йилининг очилиши доирасида Kazakh Tourism миллий компанияси АЖ Messe Frankfurt компаниясининг Осиёдаги ваколатхонаси (Гонконг) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

«Automechanika Astana - 2024» автомобиль кўргазмаси очилди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

 

Кўргазма 17-19 апрель кунлари Астанадаги ЕХРО халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Халқаро аудиторияга кенг турдаги инновацион маҳсулотлар, хизматлар ва технологиялар тақдим этилади.

Automechanika Astana — 2024 кўргазмасида дунёнинг 20 та давлатидан 450 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилмоқда. Шунингдек, учта миллий павильон мавжуд. Кўргазмага 15 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. Кўргазма экспозициясининг майдони тахминан 14 000 м² ни ташкил қилади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев иштирок этди.

“Биз Хитойда Қозоғистон туризми йилининг очилиши доирасида Messe Frankfurtнинг энг йирик компанияларидан бири билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Ушбу келишув доирасида Messe Frankfurt компанияси Automechanika Astana 2024 халқаро кўргазмасини ташкил қилмоқда. Астана - мамлакатнинг сиёсий, маъмурий, бизнес ва маданий маркази. Шаҳарда Марказий Осиёдаги MICE туризмининг маркази деб аташ учун барча зарур инфратузилма мавжуд. Биз бу хизматларни сайёҳлар учун қулай ва жозибадор қилишга ҳаракат қиламиз. Бу, ўз навбатида, миллий иқтисодиётнинг ривожланишига, жаҳон бозорига интеграциялашувига катта таъсир кўрсатмоқда. Масалан, Automechanika Astana 2024 кўргазмасига 15 000 киши ташриф буюриши кутилмоқда. Улардан 3 минг нафари узоқ мамлакатлар фуқароларидир. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизга келган ҳар бир сайёҳ мамлакатда бўлиш вақтида камида 1400 доллар сарфлайди”, — деди Ержан Еркинбаев.

Иштирокчи давлатлар қаторига Хитой, Дания, Германия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Литва, Малайзия, Таиланд, Туркманистон, Туркия, БАА, Польша, Россия Федерацияси, Беларусь, АҚШ, Эстония, Жанубий Корея, Япония киради.

Бу Марказий Осиёда ишбилармонлик ва конгресс туризми марказига айланган Қозоғистонга жаҳон миқёсида қизиқиш борлигини кўрсатади.

Сўнгги хабарлар