Атом сув ости кемасида фавқулодда ҳодиса
– Атлантика океанида бундан бир неча ўн йил аввал ишга туширилган, “Трайдент-2” ядро ракетасига эга “Авангард” синфига мансуб сув ости кемасида чуқурликни ўлчовчи қурилма ишдан чиққан”, – дейилади хабарда.
Субмарин “хавфли ҳудуд”га, деярли, кириб бўлганда экипаж аъзолари иккинчи аппарат кўрсаткичини сезиб қолишган ва бонг ура бошлаган.
Шундан кейин қироллик денгиз флоти тарихидаги “энг йирик фожеа”нинг олди олинган.
– Ҳалокат юз берган тақдирда ўта махфий сув ости кемасини ядро реактори билан бирга сув юзасига кўтариш бўйича энг мураккаб амалиётни бажаришга тўғри келарди”, – дейилган материалда.
Аввалроқ Буюк Британия ҳарбий денгиз флоти собиқ бош қўмондони Алан Уэст “Daily Mail” нашрига интервью бериб, мамлакат ҳарбий денгиз кучлари “абгор” аҳволда эканини айтган эди. Унинг таъкидлашича, флот жуда кўп вазифаларни, жумладан сув ости симлари, қувури ва савдо йўлини қўриқлаши лозим, аммо молиялаштириш қисқартирилгани боис, бу ишларни тўлиқ бажара олмаяпти.