Атом соҳасида Қозоғистонга қараганда камроқ тажрибага эга бўлган давлатлар ҳам АЭС қурмоқда – экспертлар

ALMATY. Кazinform - ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси ҳамкорлигида Алмати шаҳрида ўтказилган йиғилишда экспертлар тинч атом мавзусини муҳокама қилдилар.

Атом соҳасида Қозоғистонга қараганда камроқ тажрибага эга бўлган давлатлар ҳам АЭС қурмоқда – экспертлар
Фото: Energo University

ҚР Президенти ҳузуридаги ҚР Миллий фанлар академияси вице-президенти Абай Серикқанов мамлакатнинг тинч атом соҳасидаги илмий салоҳияти ҳақида гапирди.

– Атом физикаси бўйича мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини аниқлаш мақсадида Фанлар академияси ўтган йилдан бошлаб Курчатов шаҳридаги Миллий ядро маркази, Семей шаҳридаги Ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш маркази, Ўскемендаги Улби металлургия заводи, Алматидаги Ядро физикаси институти фаолияти билан танишди. Дубна шаҳрида жойлашган халқаро ҳукуматлараро тадқиқот ташкилоти – Ядро тадқиқотлари қўшма институтида ҳам бўлдик. Унинг таъсисчиларидан бири бизнинг давлатимиздир. У ерда 100 га яқин қозоғистонлик олимлар тадқиқот олиб бормоқда. У ердаги олимларнинг ўртача ёши - 27. Сўнгги 2 йилда улар нуфузли журналларда 316 та илмий мақола чоп этишди, - деди вице-президент.

Шунингдек, Абай Серикқанов мамлакатнинг қайси олий таълим муассасалари атом соҳасида мутахассислар тайёрлаётганини таъкидлади.

– Серикбаев номидаги ШҚТУ(Шарқий Қозоғистон техника университети), Аманжолов номидаги ШҚУ, Шакарим номидаги СМУ, Ал-Форобий номидаги ҚазМУ, Сатбаев номидаги ҚМТТУ, Даукеев номидаги Алмати Энергетика ва алоқа университетида тинч атом соҳаси мутахассислари тайёрланади. Бу эса бу соҳада яхши пойдевор борлигини кўрсатади. Қайд этилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Қозоғистон тинч атом саноатини ривожлантиришда салмоқли салоҳиятга эга, деган хулосага келдик, - деди Абай Серикқанов.

Бауржан Ибраев
Фото: Досбол Атажан / Kazinform

 

Марказий Осиёдаги Неw НуcлеарWatch институти маслаҳат кенгаши раиси Бауржан Ибраевнинг айтишича, тинч ядровий энергия соҳасида Қозоғистондан анча паст салоҳиятга эга давлатлар ядровий реакторлар қурмоқда.

— 2018-йилда Ўзбекистон атом электр станциясини қуришга қарор қилганида, Россия томони бизга келиб, таклиф билан чиқди ва бу борадаги салоҳиятимиз Ўзбекистон давлатидан юқори эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг Мўғулистон ҳеч қандай тажрибасиз шундай қарорга келди. Ва биз ҳали ҳам керакми ёки йўқми деган савол билан шуғулланмоқдамиз. Мамлакатимизда атом электр станциясига бўлган эҳтиёж анча олдин пайдо бўлган. Айтишим мумкинки, деярли барча ривожланган давлатлар иқтисодиётини атом энергетикасига асосланган ҳолда ривожлантирган, – деди Бауржан Ибраев.

Муаллиф: Досбол Атажан

Сўнгги хабарлар