Атом электр станциясининг қурилиши 10 йил давом этади – Роман Скляр

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда барпо этиладиган АЭСнинг эксплуатациясини кадрлар билан таъминлаш мақсадида халқаро малакага эга барча даражадаги юқори малакали мутахассис-муҳандислар захираси тайёрланмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди.

Роман Скляр
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Атом электр станциясини қуриш ўртача 10 йил давом этади. Бу даврда кадрлар тайёрлаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади. АЭС иншоотига тўлиқ қозоғистонлик мутахассислар хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, халқаро малакага эга барча даражадаги юқори малакали муҳандис-мутахассислар захираси тайёрланади”, – деди Роман Скляр Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, мутахассислар АЭС штаби таркибига киради.

Бундан олдин Роман Скляр АЭС қурилиши сиёсий хавфлар юзага келганда кўриб чиқилишини айтган эди.

“Балки консорциум бўлар. Асосийси, хавфсизлик. Шу билан бирга, барпо этиладиган янги станцияда ўз соҳасида етакчи ҳисобланган ишлаб чиқарувчи давлатнинг энг сўнгги дизайн ечимлари ва энг илғор технологиялари ўрнатилгани бизни қизиқтиради. Шунинг учун қарор конфигурация орқали амалга оширилади. Мен ҳам, Алмасадам Майданули ҳам (Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев) бунга алоқадор эмасмиз. Махсус лойиҳа гуруҳи бўлади. Ва юзага келиши мумкин бўлган сиёсий хавфлар уларнинг пайдо бўлиш вақтида, яъни лойиҳалаш жараёнида ҳисобга олинади. Агар шундай ҳолат юз берса, турли компаниялар ва турли давлатлар билан тузилган шартномада, албатта, санкция келишуви бўлади”, – деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Сўнгги хабарлар