Атираулик спортчи муайтай бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланди
Минтақавий коммуникациялар хизмати хабарига кўра, жаҳон чемпионати 3-14 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионатида 110 давлатдан 2500 дан ортиқ спортчи куч синашди.
Чемпионат катталар ўртасида икки ёш тоифаси (А класс) ва U-23 (Б класс) бўйича ўтказилди.
Қозоғистон шарафини атираулик муайтайчи Абил Ғалиев ҳимоя қилган. Саралаш босқичида у Ўзбекистон, Исроил ва Италия спортчиларини мағлуб этди. Финалда эса Туркия Республикаси спортчисига имкониятни бой берди.
«Чемпионат жуда юқори савияда ташкил этилди. Мен 13 йилдан бери муайтай билан шуғулланаман. Биринчи машғулотим Атирауда бўлган, кейин Таиланднинг Самуй оролида икки ҳафталик машғулот ўтказдим. «Қайсар» спорт клуби мураббийлари Мейрам ва Ислам Ғалиевлар маслаҳати натижасида кумуш медални қўлга киритдим. Энди октябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида қатнашиш учун машғулотларни давом эттираман», – дейди Абил Ғалиев.