12:36, 12 Декабрь 2022 | GMT +5
Атираулик парадзюдочи халқаро турнирда «олтин»ни қўлга киритди
ATYRAÝ. Kazinform – Атираулик парадзюдочи Ерлан Утепов халқаро турнир ғолиби бўлди. Токио паралимпиадасининг кумуш медали совриндори Ануар Сариев эса бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Атирау вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 10-11 декабр кунлари Японияда парадзюдо бўйича «TOKYO OPEN» халқаро турнири бўлиб ўтди.
«Таъкидлаш жоизки, мазкур халқаро турнир қозоғистонлик парадзюдочилар учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Зеро, бундай халқаро турнирда 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган паралимпия ўйинларининг рейтинг очколари баҳоланади. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди. Турнир ғолиби ва совриндорлари рейтингини ошириш учун эса рейтинг очколари зарур»
, - дейилади бошқарув матбуот хизмати хабарида.
«TOKYO OPEN» халқаро турнирида J1 тоифасида +90 кг вазн тоифасида иштирок этган Ерлан Утепов олтин медални қўлга киритди.
Токио паралимпиадасининг кумуш медали совриндори Ануар Сариев эса J2 тоифасида 60 килограмм вазн тоифасида совриндор бўлди.
Муаллиф: Бек Мустафа