Атираулик ўқувчилар шампуннинг янги турини яратдилар

Атираудаги Абай номидаги ўқувчилар марказида 7-11 синф ўқувчилари илмий лойиҳалар билан шуғулланади.
Бу ерда ўқувчилар STEAM таълими учун JasSpace дастури очилган.
Ушбу дастур билан «Манги тирик сув» ёзги курсидан қўшимча таълим даражасини оширган ўқувчилардан Аружан Абдулғазиева, Бибинур Ғабдижан ва Уалихан Батирбоевлар бор.
Ёш ихтирочилар шампуннинг янги турини яратдилар. Улар шампунни Eco-way деб аташди.
«Ушбу табиий маҳсулот таркибида сульфат ва хлорит каби кимёвий қўшимчалар мавжуд эмас. Биз кундалик фойдаланиш учун шампунни фақат табиий ингредиентлардан ва органик моддалардан тайёрладик. Янги шампунь сочни озиқлантиради ва қазғоқни кетказади. Ўзим шу шампунимиздан фойдаланаяпман», – дейди Уалихан Батирбаев.
«Манги тирик сув» ёзги курси мураббийи Асел Ондашеванинг айтишича, ўқувчилар тайёрлаган табиий шампуннинг инсон саломатлигига зарари йўқ.
Шунинг учун, бу шампунь кичик ёшдаги болаларни чўмилтириш учун ишлатилиши мумкин.
«Замонавий шампунлар таркибидаги сульфатлар аллергия келтириб чиқариши ва соч тўкилишига таъсир қилиши мумкин. Бу истеъмолчилар томонидан эътиборга олинмайди. Атираулик ўқувчилар тайёрлаган шампунда эса сульфат йўқ. Ҳозир лойиҳани яхшилаш ҳақида ўйлаяпмиз», - дейди Асел Ондашева.
Муаллиф: Бек Мустафа