Атираулик ёш шахматчи уч карра жаҳон чемпиони бўлди

ATYRAÝ. Kazinform – Атираулик ёш шахматчи қиз уч карра жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: prosports.kz

Атирау вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 5-11 июнь кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

«Жаҳон миқёсидаги мусобақада 35 давлатдан 426 нафар шахматчи иштирок этди. Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган атираулик ёш шахматчи Зарина Нурғалиева «рапид» ва «блиц» ўйинларида беллашди. У шахматнинг «блиц» тури бўйича олтин медални қўлга киритди ва учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. «Рапид»да эса тури бўйича кумуш медални қўлга киритди», - дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Ўсмир шахматчи Зарина Нурғалиевага Атирау вилояти шахмат бўйича катта мураббийи Сабирбай Ғайсин ҳамда FIDE ҳамда халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпиони Жанибек Аманов мураббийлик қилмоқда.

Зарина Нурғалиева 2019 йили Беларусь Республикасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 2021 йилда эса FIDE томонидан ўтказилган тезкор шахмат бўйича Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.

Ўтган йили Руминияда шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Зарина Нурғалиева классик йўналишда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида энг яхши ўйин кўрсатди.

Муаллиф: Бек Мустафа

Фото: Атирау вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


Сўнгги хабарлар