Атирауга «Европа-Осиё» халқаро тинчлик марши иштирокчилари келди

ATYRAÝ. Kazinform – Атирауга «Европа-Осиё» халқаро тинчлик ва келишув марши иштирокчилари етиб келди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Европа-Осиё» халқаро тинчлик ва келишув марши ижрочи директори Руслан Абдуллиннинг айтишича, парад 1 июл куни Нур-Султан шаҳридан бошланган.

Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида бирлик ва миллатлараро тотувликни тараннум этувчи парад бўлиб ўтди. Қарағанда, Алмати, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Ақтўбе, Орал шаҳарларини ўз ичига олади. У Қирғизистон Республикаси пойтахти - Бишкек шаҳрига ҳам ташриф буюрган.

«Бу - халқаро парад. Шунинг учун ҳам давлат маблағи билан эмас, халқнинг моддий ёрдами билан ўтказилмоқда. Бизнинг мақсадимиз ҳамжиҳатлик ва тинчликка эришишдир. Параднинг биринчи босқичидан сўнг кейинги сафарга тайёргарлик кўрамиз. Биз Европа ва Осиёнинг 17 давлатига ташриф буюришни режалаштирганмиз», - дейди Руслан Абдуллин.

Унинг таъкидлашича, июл ойи охирида Владикавказ (Россия) шаҳрида «Европа-Осиё» халқаро тинчлик ва келишув паради якунланади.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Бошқирдистон республикалари фуқаролари иштирок этмоқда.

Атирау минтақавий коммуникациялар майдонида ўтказилган матбуот брифингидан сўнг парад қатнашчилари диний соҳа вакиллари билан учрашди.

Ш.Сариев номидаги Тасвирий санъат ва амалий безак санъати музейида ташкил этилган халқ амалий санъати кўргазмасини ҳам томоша қилдилар.

Халқаро тадбир тарафдорлари Қозоғистоннинг кўк байроғини кўтарган ҳолда Атираунинг марказий кўчалари бўйлаб автомотопарадда Султан Бейбарис майдонига боради. Кейинроқ шаҳар меҳмонлари учун концерт дастури ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар