12:11, 04 Ноябрь 2022 | GMT +5
Атираудаги тез тиббий ёрдам станциясига 20 та янги автомашина берилди
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилояти тез тиббий ёрдам станциясига 20 та янги автомашина берилди, дея хабар беради Kazinform.
Атирау вилояти ҳокими ўринбосари Жасулан Бисембиевнинг сўзларига кўра, янги тез тиббий ёрдам машиналари санитария-транспорт паркини янгилаш бўйича Йўл харитасини бажариш мақсадида олинган.
«Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ тиббиёт соҳасида моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, одамлар ҳаётини сақлаб қолишда катта таъсир кўрсатадиган тез тиббий ёрдам хизматлари тезлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Вилоят тез тиббий ёрдам хизматини янги автомашиналар билан тўлдириш мазкур станция бригадалари тезлигини оширади»
, – дейди Жасулан Бисембиев.
Айни пайтда вилоят тез тиббий ёрдам станцияси балансида 65 та хизмат автомашиналари мавжуд. Янги замонавий автомашиналар беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.