12:05, 10 Ноябрь 2021 | GMT +5
Атираудаги бокс турнирида Ўзбекистон ёшлари 4 та олтин медални қўлга киритди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ёш боксчилар ўртасида турнир ўтказилди. Мусобақаларда совринли ўринлар учун жанг олиб борган 240 нафардан ортиқ ёшлар орасида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин ва 1 тадан кумуш ва бронза медалларига мушарраф бўлишди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Ўзбекистоннинг умидли боксчи ёшларидан Беҳруз Қурбонов, Муҳаммадқодир Аҳмедов, Жонибек Салимов ва Жаҳонгир Эргашев олтин медалларни қўлга киритди. Искандар Саидов ҳамда Афрўз Толипов кумуш ва бронза медаллари соҳиблари бўлишди.