Атирауда юк вагонларини ишлаб чиқариш заводи иш бошлади

завод
Фото: Комитет промышленности МПС РК

ATYRAÝ. Kazinform – Атирау шаҳрида очиқ ва ёпиқ юк вагонлари, цистерналар, хоппер-вагонлари ва контейнерларни ташиш учун платформалар ишлаб чиқарувчи завод иш бошлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

завод
Фото: Комитет промышленности МПС РК

Заводнинг очилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги саноат қўмитаси раиси Азамат Панбаев, Атирау вилояти ҳокими ўринбосари Марат Мурзиев ва «ТексолТранс» МЧЖ компаниялар гуруҳи раҳбари Шота Абхазава иштирок этди.

завод
Фото: Комитет промышленности МПС РК

«ТексолТранс» юк вагонларини ишлаб чиқариш лойиҳаси 2024 йилда Атирауда амалга ошириладиган 17 та инвестиция лойиҳасидан биридир. Завод Сариозек микрорайон ҳудудида жойлашган.

завод
Фото: Комитет промышленности МПС РК

 

Сўнгги хабарлар
telegram