Атирауда янги аэропорт қурилади
«Замонавий талабларга жавоб берадиган янги терминал қуришни режалаштиряпмиз. Атирауда йўловчилар оқими жуда кўп. Шу боис, ҳозирги терминал бугунги кун талабларига жавоб бера олмайди», – деди вилоят раҳбари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг қайд этишича, айни пайтда инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
«Бугунги кунда терминал қурилиши бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориляпти. У 3 миллион йўловчи учун ҳисобланган. Қўшимчасига шуни таъкидлашни истардимки, операцион терминал нафақат давлатга тегишли, балки у ерда турк инвестори ҳам бор. Шунинг учун биз баъзи муаммоларни биргаликда ҳал этишимиз керак. Шунинг учун музокаралар жараёни анча узоқ давом этади», – деди Серик Шапкенов.
Вилоят раҳбари терминал қуриладиган ер участкаси маълум эканини таъкидлади.
«Кейинчалик биз музокаралар устида ишлаймиз. Қурилиш ишларининг бошланиши музокараларнинг якунига боғлиқ. Биз ҳам тез орада амалга ошишидан манфаатдормиз», – деди вилоят ҳокими.
Муаллиф: Марлан Жиембай