Атирауда ўқувчилар биопластикадан “бахила” ясадилар

Атираулик мактаб ўқувчилари
Фото: Ҳудудий алоқа хизмати

Атираулик мактаб ўқувчилари биопластикадан “бахила” ясашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Jibek Joly телеканалига таяниб.

9-синфда ўқиётган Адия ва Айгеримга бу фикр келди. Дастлаб хаёлий лойиҳани ўқувчилар қоғозга ёзиб, раҳбарларига кўрсатди. Шу тариқа ёш олимлар вилоятнинг ноқулай об-ҳавоси ва экологияси учун фойдали бўлган “бахила”ни ихтиро қилдилар. Уни ишлаб чиқариш учун махсус қўшимчалар ишлатилган.

“Ҳозирда биопакетлар қўлланилмоқда, бироқ “бахила”лар йўқ. Ёмғирли кунларда лойдан қутулмайдиган Атирау учун бундай экологик тоза “бахила”нинг кўп фойдаси бор. Биз буни ишлаб чиқариш учун крахмал ва глицерин ишлатдик. Лойиҳани амалга оширишга Абай маркази ёнидаги JasSpace майдони имкон берди”, - дейди ёш олим Адия Енсепова.

Атираулик ўқувчилар
Фото: atpress.kz

Лойиҳа раҳбари Асел Ондашеванинг айтишича, Атираунинг Абай марказидаги STEAM курси ўқувчилар учун бепул. Ҳозир 6000 дан ортиқ мураббийлар фаолият юритмоқда. Улар турли курсларда қатнашиб, илмий лойиҳалар билан шуғулланадилар.

"Бизда жуда кўп турли лойиҳалар мавжуд. Кўп ҳолларда биз экология мавзусини оламиз. Маълумки, вилоятимиз жуда зарарли чиқиндилар билан тўла. Шунинг учун ҳавонинг ифлосланиши факти кенг тарқалган. Бугун болаларимиз турли маҳсулотлар тайёрлаш билан банд”, – дейди у.

Ёш олимларнинг янги ташаббусини қўллаб-қувватловчи инвестор ҳам топилди. Лойиҳа зудлик билан амалга оширилса, атирауликлар яқин кунларда экобахиладан фойдалана бошлайдилар.

 

Сўнгги хабарлар