Атирауда тўқимачилик геосинтетикаси ишлаб чиқариш цехи очилади
«Полипропилен заводи ишга туширилгач, ундан маҳсулот ишлаб чиқарадиган учта лойиҳани амалга оширмоқчимиз. Улар: тўқилган геосинтетика, экструдировка қилинган геосинтетика ва тўқилмаган геотекстил газламалар», - деди вилоят раҳбари бугун Марказий коммуникциялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Маъмурият маълумотларига кўра, тўқимачилик геосинтетикаси ишлаб чиқарувчи цехнинг қиймати 2 миллиард тенгени ташкил этади. Бу ерда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари йўл ва гидротехника қурилишида, қувур ва омборлар қурилишида ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўлланилади. Илгари бу маҳсулотлар хориждан харид қилинарди. Энди улар бутун мамлакат бўйлаб фақат Атирауда ишлаб чиқарилади. Бу орқали нафақат ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан қоплаш, балки экспорт қилиш ҳам мумкин.
Экструдировка қилинган геосинтетика ишлаб чиқарувчи цехнинг нархи - 3 миллиард тенгени ташкил этади. Бу ерда геотор, геомембрана, композит геоматериаллар каби 10 миллион квадрат метрга яқин маҳсулот ишлаб чиқариляпти. Ушбу материаллар автомобил ва темир йўллар, саноат чиқиндилари омборлари, шунингдек, қирғоқларни қуришда қўлланилади.
Тўқилмаган геотекстил матолар фабрикасининг қиймати 1,3 млрд тенге. Ушбу ишлаб чиқариш марказида экспорт учун тўқилмаган геотекстил мато ишлаб чиқарилади. Маҳсулот автомобил йўллари қурилишида қўлланилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай