Атирауда Республика кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди

ATYRAÝ. Kazinform – Атирауда «Қыран далам - Қазақстан» Республика кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унда Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов иштирок этди. У ўз сўзида барчани байрам билан табриклади. Вилоят раҳбари ушбу санани нишонлаш катта аҳамият касб этиши, адолатли ва тарихий қарор эканини таъкидлади.

«Сизларни миллий байрам – Республика куни билан чин қалбимдан табриклайман! Кўп йиллар ўтиб, биз бу кунни илк бор нишонламоқдамиз. Ушбу улуғвор санани умумхалқ, давлат байрами сифатида нишонлаш катта аҳамиятга эга бўлиб, адолатли ва тарихий қарордир. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев: «Республика ўз ишига масъул бўлган фуқароларнинг умумий ҳаракатлари туфайли вужудга келади. Фуқаролар - давлатнинг таянчидир. Фуқароларсиз давлат бўлмайди». Демак, буюк вазифа ва мақсадлар сари интилувчи халқгина ўз мақсадига эриша олади. Асосийси, Ватанимиз – умумий уйимиз гуллаб-яшнасин»

, – деди вилоят ҳокими.

«Қыран далам - Қазақстан» тантанали тадбири Махамбет Утемисов номидаги академик драма театри санъаткорларининг чиқишлари билан давом этди.


Муаллиф: Виктор Сутягин


Сўнгги хабарлар