Атирауда миграция қонунчилигини бузган 300 дан ортиқ хорижлик жавобгарликка тортилди
Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» фавқулодда профилактика тадбири ўтказилди.
«Тадбирдан кўзланган мақсад ноқонуний миграция ташкилотчилари ва унинг каналларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, хорижликларнинг миграция қонунчилигига риоя этишини назорат қилишдан иборат. Суд қарорлари билан Қозоғистон Республикасидан чиқариб юборилган ва мамлакатда бўлиш муддатини бузган чет эл фуқароларига нисбатан чоралар кўриш. Мазкур тадбир давомида миграция қонунчилигини бузган 300 дан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларнинг 211 нафари хорижликларнинг миграцияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилди. Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 518-моддасига асосан 126 нафар фуқарога, 519-моддаси билан 7 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди», — деди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полицияия полковниги Абдиғани Сейдуалиев.
Унга кўра, жиноят содир этган 37 нафар чет эл фуқароси фуқаролик ва маъмурий тартибда мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган. 61 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси эса шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли қабул қилиш-тақсимлаш пунктига жойлаштирилди.