Атирауда хитойлик инвестор маблағлари ҳисобидан шакар заводи қурилиши мумкин

ATYRAU. Кazinform – Атирауда шакар ишлаб чиқариш заводи қурилишини бошлаш масаласи муҳокама қилинди. Хитойлик инвестор янги завод лойиҳасининг 80 фоизини молиялаштириш ниятини билдирди.

Атирауда хитойлик инвестор маблағлари ҳисобидан шакар заводи қурилиши мумкин
Фото: Дмитрий Ерофеев, Женис Исқабай

Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкеновнинг айтишича, шакарнинг 90 фоизи бошқа давлатлардан келтирилади. Шу сабабли “Голдбридж халқаро компанияси” МЧЖ шакар ишлаб чқариш заводи қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Бу — бизнинг фойдали лойиҳамиз. Атирау вилояти ерлари лавлаги етиштириш учун қулай. Қишлоқ хўжалигининг имкониятларидан фойдаланиб, ички бозорни ўз маҳсулотимиз билан таъминлашимиз мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасини жонлантиришга туртки бўлади. Агар шакар ишлаб чиқариш заводи қурилса, уни инфратузилма билан таъминлашга тайёрмиз, – деди Серик Шапкенов.

Компания раҳбари Лина Тайкеннинг сўзларига кўра, нефтга бой ҳудуд аҳолисининг шакарга бўлган талаби ўрганилган. Нефтга бой ҳудудда шакар заводи қуриш учун ер керак.

– Биз Атирау вилоятида йилига 144 минг тонна қувватга эга шакар заводи қуриш лойиҳасини таклиф қилмоқдамиз. Бу лойиҳа нафақат Атирау, балки бошқа вилоятларнинг ҳам шакарга бўлган талабини қондиришга замин яратади. Шу муносабат билан лавлагидан хамиртуруш ишлаб чиқарувчи етакчи Хитой компанияси билан тажриба алмашиб, технологиясини чуқур ўргандик. Хитой компанияси лойиҳамизни қўллаб-қувватламоқда ва зарур маблағнинг 80 фоизини сармоялаш ниятида. Лойиҳани Атирау вилоятида амалга ошириш учун 1,5 йил вақт кетади. Расмий ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланса, заводни 2026 йилнинг ёзида ишга туширамиз. Ўшанда шакардан ташқари лавлагидан тўрт хил маҳсулот ишлаб чиқарамиз, – дейди Лина Тайкен.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, янги завод учун ер масаласи кўриб чиқилади. Уч томонлама меморандумни имзолаш учун ҳам тегишли ҳужжатлар тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атирау вилояти республика ялпи ички маҳсулотининг 12,7 фоизини қоплаши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар