Атирауда 7 йилдан бери ҳужжатсиз яшаб келган ўзбекистонлик қўлга олинди

ATYRAU. Kazinform - Атирауда 7 йилдан бери ҳужжатсиз юрган хорижлик қўлга олинди. Ҳозирда у қабул қилиш-тарқатиш бўлимига жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Вилоят полиция департаменти матбуот хизмати хабар беришича, 1 октябрдан буён ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан «Учаске» тезкор профилактика тадбири ўтказилмоқда.

«Тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 2015 йилдан буён ҳужжатсиз юрган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди. Ушбу маълумотларга кўра, 53 ёшли чет эл фуқароси Атирау шаҳар полиция бошқармасининг қабул қилиш-тарқатиш бўлимига жойлаштирилган. Ҳозирда миграция полицияси томонидан чет эл фуқаросига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилмоқда», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Атирау шаҳар ИИБ ва Индер тумани ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан келган 37 нафар фуқаронинг рухсатномаси бўлмагани ва ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган эди. 14 нафар фуқаро суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилди.

Шунингдек, суд қарорига амал қилмаётган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этиши аниқланди. Хорижликлар 19 сентябр куни «Тажен» назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқариб юборилган.

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар