11:07, 18 Февраль 2023 | GMT +5
Атирауда 600 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилди
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау шаҳрида 600 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Kazinform.

Янги таълим муассасаси Атирау шаҳридаги «Балауса» кичик туманида қурилган. Қурилиш 2019 йилда бошланиб, ўтган йили якунланган.
«Таълим соҳасини ривожлантириш - ёш авлодга таълим ва сифатли таълим-тарбия бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Президент топшириғига биноан Атирау шаҳрида 8 та мактаб қурилмоқда. Яқин кунларда Дамби, Жанаталап, Талғайран, Ақжар-2, Коктем, Бирлик, Еркинқала аҳоли пунктларида янги мактаблар фойдаланишга топширилади. Бу шаҳардаги уч сменали мактаблар сонини қисқартиради. Жорий йилда «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида 5 та мактаб қурилиши бошланади. Мақсад – болаларнинг яшаш жойидаги боғча ва мактабга бориши учун қулай шароит яратиш»
, - деди Атирау шаҳрининг ҳокими Мейрим Қалауи.
Уч қаватли таълим муассасаси замонавий услубда барпо этилди. Ўқув хоналари интерфаол доска, лаборатория хонаси билан жиҳозланган. Ошхона, спорт зали, югуриш йўлаги, теннис, футбол, баскетбол, коньки майдонлари, болалар ўйин лабиринтлари янги жиҳозлар билан жиҳозланган.
Айни пайтда таълим муассасасида 611 нафар ўқувчи, мактабгача таълим гуруҳида 45 нафар бола тарбияланмоқда.