Атирауда 40 та янги мактаб фойдаланишга топширилади

Атирауда 14 та янги мактаб қурилмоқда. Яқин йилларда яна 26 та мактаб қуриш режалаштирилган, дея хабар беради Каzinform.

Мактаб
Фото: Солтан Жексебеков/ Kazinform

Атирау вилояти ҳокими ўринбосари Жасулан Бисембиевнинг сўзларига кўра, бу мактаблар 2025-2026 йилларга қадар фойдаланишга топширилади.

“Ҳозир 14 та мактаб қурилмоқда. Яна 26 та мактаб қуриш режалаштирилган. Янги мактабларнинг бир қисмини лойиҳалаш якунланди. Айримларининг лойиҳаси эса эндигина бошланмоқда. Бу мактаблар қурилиши 2025-2026 йилларга қадар амалга оширилади”, - дейди Жасулан Бисембиев.

Сўнгги хабарлар