Атирау вилоятига 2,4 триллион тенге сармоя жалб қилинди
Атирау вилоятига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 2,4 триллион тенгени ташкил этди. Шу жумладан, чет элдан 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу ҳақда Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

"Инвестицияларни жалб этиш бўйича вилоятимиз республикада биринчи ўринда туради. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 2,4 триллион тенгени ташкил этди. Улар орасида хорижий инвестициялар – 902,5 миллиард тенге, ички сармоя – 1533,6 миллиард тенге. Умуман олганда, мамлакатимизга жалб этилган сармояда Атираунинг улуши 18,3 фоизни ташкил этади", - деди Серик Шапкенов Марказий коммуникациялар хизмати ҳудудида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вилоят ҳокими вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига ҳам тўхталиб ўтди.
“Ўтган йили Атирау вилоятида иккита йирик лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, «NCOC» компаниясининг денгиз тубини чуқурлаштириш лойиҳаси ва «КРІ» МЧЖнинг полипропилен ишлаб чиқариш лойиҳаси. Жорий йилда 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Уларнинг 3,4 миллиард доллари тоғ-кон саноати ва карьерларни қазишга, 114,2 миллион доллари қурилишга, 22,9 миллион доллари касбий, илмий-техникавий фаолиятга, улардан бошқа 3,8 миллион доллар инвестиция жалб қилинди”, — деди у.