Атирау вилоятига 108 нафар этник қозоқ кўчиб келди
ATYRAU. Kazinform - 5 ой давомида Атирау вилоятига турли мамлакатлардан 108 нафар этник қозоқ кўчиб келган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикасидандир. Бу ҳақда Кazinform агентлиги мухбири хабар беради.

Атирау вилояти Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, 1 июнга қадар 6 та давлатдан ўз тарихий ватанига кўчиб ўтганларнинг барчаси “ватандош” мақомини олди.
— Жорий йилнинг 5 ойи давомида Атирау вилоятига хориждан 89 оила кўчиб келди, мазкур оилаларда 108 нафар этник қозоқ мавжуд. Улар Қозоғистонга доимий яшаш мақсадида келган ва “ватандош” мақомини олган. Кўпчилиги Ўзбекистон Республикасидан – 71 оила (86 киши), Россия Федерациясидан – 9 оила (10 киши), Хитой Халқ Республикасидан – 6 оила (9 киши), Украина, Тожикистон ва Туркманистондан – 3 оила (3 киши), - деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.
Келган этник қозоқлардан 78 та оила Атирау шаҳрида қолишни танлади. Бу оилаларда 97 киши бор. 4 оила (4 киши) Жилиўй туманини, 1 оила (1 киши) Махамбет туманини танлади. Шунингдек, Мақат туманига 2 оила (2 киши), Қурманғази туманига 2 оила (2 киши) ва Индер туманига 2 оила (2 киши) кўчиб келган.