Атирау вилоятидаги газ қувури давлатга қайтарилади
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия йиғилишида товар газини ташиш соҳасида ноқонуний эгаллаб олинган мулкларни қайтариш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги primeminister.kzга таяниб хабар беради.

ҚР Бош прокуратураси томонидан ўтказилган тергов-суриштирув ишлари натижасида 2021 йилда хусусий корхона Атирау вилоятида узунлиги 200 метрдан ортиқ бўлган газ қувурини арзон нархда ва қонунбузарлик асосида сотиб олгани аниқланди. Жумладан, «QazaqGaz» МК» АЖ миллий операторининг газ таъминоти объектларини сотиб олишдаги устувор ҳуқуқи тўғрисидаги ҳуқуқий норма бузилган.
Комиссия муҳокамаси якунларига кўра газ қувурини ўтказиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва мулкни давлат мулкига қайтариш учун тегишли материалларни судга юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Келгусида ундан вилоятдаги йирик саноат корхоналарини газ билан таъминлаш режалаштирилган.
Бош вазир шунга ўхшаш вазиятга эга бўлган яна бир қатор корхоналарда тегишли ишларни олиб бориш зарурлигини таъкидлади.