Атирау вилоятида юз берган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида юз берган ЙТҲда 4 нафар хорижлик ҳалок бўлди. Улардан бири мактаб ёшига етмаган бола, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: t.me/POLICE_of_KZ

Вилоят полиция департаментининг матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ бугун, 20 май куни содир бўлган.

Соат 02:20 атрофида Атирау вилояти ҳудудида, Доссор-Қулсари-Бейнеу автомобиль йўлининг 133-километрида Toyota Ipsum ва КамАЗ тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида Toyota Ipsum автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи ва 3 йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

photo

«Бугун тунда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлди. Улар орасида 4-5 ёшли бола ҳам бор. Ҳозирда қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб бориляпти. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди», – деди патруль полицияси ротаси командири, полиция капитани Адилбек Шахметов.

photo

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён Toyota Ipsum ҳайдовчисига нисбатан 10 та маъмурий баённома тўлдирилган. Унинг 8 таси тезликни оширганлиги учун, 2 таси эса хавфсизлик камарини тақмаганлиги учун.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар