Атирау вилоятида йил бошидан буён 123,4 миллиард тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди
Йил бошидан буён Атирау вилоятида 123,4 миллиард тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди, деб хабар беради Kazinform.

“Тоғ-кон саноати соҳасида 8 446,4 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди, реал ҳажм индекси 114,6%. Қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 563,8 миллиард тенгени, реал ҳажм индекси 102,2 фоизни ташкил этди, - деди Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда товар айирбошлаш ҳажми 5164,2 миллиард тенгега етган. Реал ҳажм индекси 112,5 фоизни ташкил этади.
“Вилоятда 972,5 миллиард тенгелик қурилиш ишлари бажарилиб, реал ҳажм индекси 105,1 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 123,4 миллард тенгега етди, реал ҳажм индекси 101,8 фоиз. Асосий капиталга 2436,1 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Транспорт ва омборлар фаолиятидан вилоят бюджетига 588,2 миллиард тенге тушди, реал ҳажм индекси 99,1 фоиз. Вилоятда 558,3 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди”, – деди вилоят раҳбари.