Атирау вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

None
ATYRAU. Кazinform – Атирау вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси 3,5 соатдан кейин топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Мақат туманида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ғойиб бўлган.

Аниқланишича, 38 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз ватандошининг машинасида Россия Федерациясидан келаётган бўлган.

«Атирау – Доссор» йўналиши бўйлаб автомобилдан тушиб, номаълум томонга кетган.

«Мақат тумани ИИБга кеча, 20 феврал куни соат 22:30 атрофида қўшни давлат фуқароси бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушди. Шу муносабат билан полиция ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди. Бугун, 21 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 атрофида Доссор шаҳарчаси полиция бўлими ходимлари чет эл фуқаросини топди. Маълум бўлишича, бедарак йўқолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Мақат туманидаги 469-сонли темир йўл вокзали ёнида бўлган», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар