14:18, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Атирау вилоятида балиқ етиштириш бўйича 8 та корхона очилади
ASTANA. Kazinform - Атирау вилоятида 8 та балиқ етиштириш корхонаси очилади. Бу ҳақда Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Вилоятимиздаги асосий тармоқлардан бири - балиқчиликдир. Атирау нафақат нефти, балки балиқлари билан ҳам машҳур вилоятлардан биридир. Ўтган йили 14 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди. 200 тоннага яқин балиқ етиштирилди. Биз нафақат балиқ овлашимиз, балки уни етиштиришимиз керак. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. 2025 йилгача бўлган режамиз бор»
, - деди вилоят раҳбари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, 8 та балиқ етиштириш корхона ва 1 та балиқни қайта ишлаш цехи очиш режалаштирилган. Натижада балиқ етиштириш ҳажми йилига 7 минг тоннага етади. Бу жами тутилган балиқларнинг 50 фоизини қоплайди.
«Қайта ишланган балиқ етиштириш ҳажми 4 баробар ортади. Ахир биз нафақат балиқ тутиб сотишимиз, балки уни чуқур қайта ишлашимиз ва қимматли маҳсулот сифатида экспорт қилишимиз керак бўлади»
, - деди Серик Шапкенов.
Муаллиф: Марлан Жиембай