Атирау вилоятида 3 та аэропорт қурилади

None
None
ATYRAU. Kazinform - Атирау вилоятида 3 та аэропорт қуриш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи Қайрат Нуртаевнинг сўзларига кўра, Қурманғази, Қизилқоға ва Жилиой туманларида енгил самолётлар ва санитария авиацияси учун аэропортлар қурилади.

«Хусусан, бу лойиҳа Қурманғази тумани Суиндик, Қизилқоға тумани Мияли қишлоғи ва Жилиой туманининг Қулсари шаҳрида амалга оширилади. «Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва бирлаштириш – 2020» дастури асосида учта аэропорт қурилади. Объектларнинг техник-иқтисодий асослари тайёрланди.

Биринчи аэропорт қурилиши Қизилқоға тумани маркази Мияли қишлоғида қурилади. Унинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 72 миллион тенге маблағ ажратилган», - деди Қ.Нуртаев.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар
telegram