14:13, 08 Ноябрь 2022 | GMT +5
Атирау вилояти нефт ва газни чуқур қайта ишлаш марказига айланади
ATYRAU. Kazinform - Атирау вилояти иқтисодиётини диверсификация қилиш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Атирау вилояти жамоатчилиги билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Акорда матбуот хизматига таяниб.
Давлат раҳбари вилоят иқтисодиётини диверсификация қилиш зарур, деди.
«Вилоят иқтисодиётини диверсификация қилиш зарур. Атирау вилояти нефт ва газни чуқур қайта ишлаш марказига айланиши керак. Полипропилен ишлаб чиқариш мажмуасининг ишга туширилиши бу борадаги муҳим қадамдир. Вилоятда нефт-кимё кластерини яратишнинг биринчи босқичи ана шундай амалга оширилмоқда. Қозоғистон углеводород хомашёсининг энг йирик заҳираларига эга йигирмата давлат қаторига киради. Шунга қарамай, мамлакатимиз нефт-кимё маҳсулотларининг қарийб 95 фоизини импорт қилади. Бу нотўғри. Аслида ички талабни тўлиқ қондиришга салоҳиятимиз етади. Ҳатто ташқи бозорга чиқиш имконияти ҳам мавжуд. Нефт-кимё корхоналари сармоя учун жуда мос келади. Дунёда уларнинг маҳсулотларига талаб юқори ва бу талаб янада ортиб бораверади. Шу боис мазкур ҳудудда«Миллий саноат нефт-кимё технопарки» махсус иқтисодий зонаси ташкил этилди. У ерда ишлаётган компанияларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.