Атирау-Астрахан автомобил йўлини реконструкция қилиш келгуси йилда якунланади

Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев мамлакат ғарбий қисмидаги автомобил йўллари масалаларига бағишланган оммавий муҳокамада маълум қилди.
Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган йиғилишда Қозоғистон Парламенти Сенати аъзоси Ғумар Дуйсембаев Атирау-Астрахан автомагистрали қурилишидаги кечикишлар ва қурилиш материаллари нархи ошишидан янги кечикишлар бщлиши мумкинлиги масаласини кўтарди.
Саволга жавоб берар экан, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири 277 км йўлни реконструкция қилиш нархи 87,4 млрд тенгени ташкил этишини айтди. 2019-2021 йилларда Россия чегарасидан Ганюшкино қишлоғигача бўлган 60 километрлик йўлни реконструкция қилишнинг биринчи босқичи амалга оширилди. Иш учун 22 млрд тенге сарфланган. Энди янги асфальтланган участка транспорт ҳаракати учун очиқ.