Атирау-Астрахан автомобил йўли йил охиригача фойдаланишга топширилади

None
None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау-Астрахан автомобил йўли реконструкция қилинмоқда. Бугунги кунда йўлнинг 60 километрига асфалт ётқизилди. «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси Атирау вилояти филиали директори Болатбек Айтбеков қўшни Россия билан боғловчи автомобил йўли қурилиши ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳозир Атирау-Астрахан трассасидамиз. Йўлнинг умумий узунлиги 277 км. Уларнинг 60 километрига асфалт ётқизиб бўлинган. Айни пайтда қолган 217 километр йўл реконструкция қилинмоқда. Йўл таъмирлаш ишлари 4 та участкага бўлинган. 400 га яқин техника ва 500 дан ортиқ ишчи жалб қилинган. Қурилиш материаллари қўшни Манғистау ва Ақтўбе вилоятларидан келтирилади. Йўл узоқ, баъзи ҳудудларга темир йўл йўқ. Илгари Атирау-Астрахан йўли учинчи тоифали эди, эндиликда у иккинчи тоифага киритилади. Илгари йўлнинг кенглиги 7 метр бўлса, ҳозирда 9 метрга етди», - деди Болатбек Айтбеков медиа-тур чоғида.

Филиал раҳбарининг таъкидлашича, жорий йилда мазкур йўлни қуриш ва таъмирлаш учун 30 миллиард тенге маблағ ажратилган.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар
telegram