«Атамекен» ҚР МТПни бошқариш ва ислоҳ қилиш масаласи кўриб чиқилади

NUR-SULTAN. Кazinform - «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси навбатдан ташқари IХ съезди 18 феврал куни бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

«Навбатдан ташқари съезд ўтказиш тўғрисида қарор «Атамекен» МТП президиуми аъзолари томонидан қабул қилинди. Кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилади», - расмий баёнотда.

Шундай қилиб, навбатдан ташқари съезда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- МТП бошқарув органларининг айрим масалалари;

- МТПфаолиятини ислоҳ қилиш;

- тадбиркорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари;

- Бошқа масалалар.

Эслатиб ўтамиз, тахминан бир ой олдин «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси Тимур Қулибаев ўз лавозимини тарк этган эди.

«Қадрли ҳамкасблар! Бугундан бошлаб «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси президиумининг сайланган раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Менга билдирган ишончи учун делегатлар ва президиум аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Миллий тадбиркорлар палатасининг олий назорат органига саккиз йилдан бери раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди», — дейилади у қарор юзасидан берган баёнотида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар