A'Studio янги клипларни чиқарди

A'Studio
Фото: instagram.com/keti_one_official/

A'Studio гуруҳи янги A’21 Live Session альбоми доирасида янги клипларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Бу ҳақда йигитлар instagram саҳифаларида маълум қилди.

“Биз 4 та клипни суратга олдик, A’21 альбомимиздаги 4 та трекни камерада жонли ижрода ижро этдик”, - дейилади хабарда.

Қуйидаги видеоклиплар тақдим этилди:

27 сентябрь - “Это всё она”.

4 октябрь – «Дискотека”.

11 октябрь – «Завтрак без тебя”.

18 октябрда «Мосты” (ft. M’Dee) янги клипнинг премьераси бўлиб ўтади.

Клиплар ижодий гуруҳнинг YouTubeдаги расмий каналида жойлаштирилган.  

Сўнгги хабарлар
telegram