Астраханда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди
“Астрахандаги вокзал яқинидаги майдонда уйнинг бир қисми қулаб тушди. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Менинг буйруғим билан фавқулодда штаб тузилди”, - деб ёзади у.
TASSга фавқулодда вазиятлар хизмати хабар беришича, беш қаватли бинонинг иккита кириш қисми қулаб тушган.
И.Бабушкиннинг сўзларига кўра, Астрахан шаҳридаги мактабда аҳоли учун вақтинчалик жойлаштириш пункти ташкил этилган. Шаҳарнинг иккита касалхонаси ярадорларни қабул қилишга тайёр. Воқеа жойида тиббиёт мутахассислари ишламоқда.
“213 киши эвакуация қилинди, улардан 37 нафари болалар. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда”, — дейилади Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, воқеа содир бўлгунга қадар уйнинг деворларида ёриқлар аниқлангани ҳақида маълумот олинган.
Уйнинг қулашига газ портлаши сабаб бўлган деган тахмин рад этилди.
Вайроналар остини текшираётган қутқарувчилар бир дақиқалик сукут эълон қилди. Бу вайроналар остида қолиши мумкин бўлганларнинг овозини эшитиш учун қилинган.