Астаналиклар сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга 550 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Гуманитар ёрдам
Фото: Александр Павский / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳар кўнгиллилари фронт офиси бошлиғи Эльвира Есмуқанова марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда пойтахтлик кўнгиллилар сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга қанча ёрдам юборганини маълум қилди.

“Қозоғистоннинг учта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан буён Астана шаҳрида кўнгиллилар иштирокида гуманитар ёрдам йиғиш учун 9 та жой ташкил этилди. Ёрдам йиғиш учун 30 та кўнгилли ташкилот жалб этилган. Йиғилган нарсаларни танлаш ва қадоқлаш учун ҳар куни 60 кишини сафарбар қилганмиз. Шаҳар тадбиркорларининг ўзлари ёрдам йиғишмоқда. Улар ҳам бизнинг тармоғимиз орқали ўз ёрдамларини юборишмоқда. Ҳозирги кунга қадар Астанадан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларига 550 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди”, - деди у.

Кўнгиллилар вакили пойтахт аҳолиси сув босган ҳудудларга қандай ёрдам юборганини ҳам айтиб берди.

– Ҳудудларга озиқ-овқат маҳсулотлари, иситиш печлари, қайиқлар, генераторлар, белкураклар, 400 минг қоп, болалар кийими ва маҳсулотлари, кўрпа-ёстиқлар жўнатилди. Ёрдамнинг бир қисми ҳаво орқали етиб келмоқда”, - дейди Эльвира Есмуқанова.

Сўнгги хабарлар