Астаналиклар Россия элчихонаси олдига гул қўйишмоқда
ASTANА. Кazinform - Астаналиклар Россия Федерациясининг шаҳардаги элчихонасига гул қўйиб, ҳамдардлик билдиришмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар беради.

“Москвадаги теракт туфайли ҳамдардлик билдирмоқчи бўлганлар кўпайиб бормоқда. Шу боис Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси таъзия китобини очди. Таъзия бурчаги элчихонанинг Жумабек Ташенов кўчасидан консуллик бўлимига кираверишда жойлашган”, — дейилади элчихона расмий сайтида.
Таъзия китоби 23 март соат 18:00 гача очиқ бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, номаълум шахслар Москва чеккасидаги Красногорск шаҳридаги Кроcус Cити Холл биносида ўт очган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчилар концерт бошланишидан олдин соат 20:30 атрофида асосий подъезд орқали бинога кириб, дарҳол ташриф буюрувчилар ва қўриқчиларга қарата ўт очишган. Кейин концерт залига уч-тўрт киши кириб, томошабинларга қарата ўқ узиб, “Молотов коктейли” отишни бошлади. Шундан сўнг ҳужумчилар қочиб кетишган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги терактдан жабрланган 145 кишининг қисман рўйхатини эълон қилди.

Фожиали воқеа муносабати билан Қозоғистон фуқаролари учун қуйидаги ишонч телефони бўйича тезкор линия ишга туширилди: 8 (925) 897-71-14.