Астаналик спортчилар йил бошидан буён 4000 дан ортиқ медални қўлга киритди

«2023 йилнинг биринчи ярмида Астана жамоаси спортчилари 4000 дан ортиқ медални қўлга киритишди. Биргина Қозоғистон чемпионатларида пойтахтлик спортчилар 3000 та, республика миқёсидаги чемпионатларда 2873 та, халқаро мусобақаларда 472 та медалга сазовор бўлди», — деди С. Жилқибаев Астана коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Жорий йилнинг ёрқин спорт ютуқлари қаторида боксчиларнинг жаҳон чемпионатидаги ажойиб ғалабаси, эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари, шунингдек, аёллар боксида иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритганликларини алоҳида қайд этиш мумкин. Пойтахтлик спортчиларнинг панкратион бўйича жаҳон чемпионати ва ММА аралаш яккакураш турлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги чиқиши муваффақиятли бўлди.
Самат Жилқибаевнинг сўзларига кўра, йилнинг биринчи ярми параспортчиларнинг ёрқин муваффақиятлари билан эсда қолган. Токиода ўтказилган халқаро мусобақада улар тўртта медалга сазовор бўлиб, Италиядаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақада 18 давлатдан спортчилар иштирок этди. Қозоғистоннинг дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари Осиё чемпионати ғолибига айланди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов