Астаналик спортчилар конкур бўйича халқаро мусобақаларда 33 та медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Пойтахтлик спортчилар Россияда конкур бўйича ўтказилган мусобақада ўзларини энг яхшилар қаторида кўрсатиб, 33 та медални қўлга киритди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

Елордалық спортшылар конкурдан өткен халықаралық жарыста 33 марапатқа ие болды
Фото: Астана әкімдігі

Челябинск шаҳрида “Рифей” олимпия захиралари спорт мактаби базасида от спорти бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди. Унда пойтахтлик спортчилар юқори тайёргарликни намойиш этди.

Мазкур спорт мусобақасида Астана шаҳри шарафини “Арғимақ” от спорти мажмуаси чавандозлари иштирок этди. Турнир якунларига кўра, пойтахтлик спортчилар 12 та олтин, 10 та кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритди.

Жарыс
Фото: Астана әкімдігі

Мусобақа уч ёш тоифаси: болалар, ўсмирлар ва катталар бўйича ўтказилди.

Бу “Болалар” номинациясида пойтахтлик ёш иштирокчилар учун биринчи халқаро танлов бўлди. Улар Қозоғистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

 

Сўнгги хабарлар