Астаналик аёл эгизак фарзандларидан кейин уч эгизакларни дунёга келтирди
ASTANА. КАZINFORM - 2-сонли шаҳар кўп тармоқли шифохонасида Астананинг бу йилги илк уч эгизаклари дунёга келди. 25 ёшли Ажар Қабитова қизи ва эгизакларидан сўнг дарҳол уч ўғил туғди. Шундай қилиб, ёш оила 6 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди.

“Ҳозирча болаларга исм қўйганимиз йўқ. Ҳозирча биз Амире, Алихан, Амирхан бўлади деб ўйлаймиз. Беш кун давомида шифокорлар назоратида бўлдик, ҳаммаси жойида. Эртага туғруқхонадан чиқамиз”, — деди Ажар Кazinformга берган интервьюсида.
Ажар Қабитова асли Семейклик. Астанадаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У 2020 йилда биринчи қизини, 2022 йилда эса эгизак ўғил-қизларини дунёга келтирган.
18 январда эса ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида сезарен орқали уч эгизаклар туғилди. Уч ўғилнинг вазни 2300, 2550 ва 3000 граммни ташкил этди.
“Перинатал марказ мутахассислари ва шифокорларига миннатдорчилик билдираман. Сизларнинг ғамхўрлигингиз, илиқлигингиз ва профессионаллигингиз ҳаётимдаги ушбу муҳим дақиқада ишонч ва хавфсизлик муҳитини яратди. Янги ҳаёт бошланишига қўшган ҳиссаларингиз учун раҳмат!”, - деб ёзди Ажар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Шунингдек, ёш она на ёрдамчиси, на энагаси йўқлигини, барча болаларни ўзи боқишини ёзган.