Астанага Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов келди

Астанага Туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов келди
Фото: Ҳукумат

Астана шаҳрига Туркманистон халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ҳукумати хабарига кўра, бугун фахрий меҳмон кузатувчи давлат вакили сифатида Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммитида иштирок этади.

Бунгача Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия раҳбарлари Қозоғистонга ташриф буюрган.

Аэропортда Гурбангули Бердимуҳамедовни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.

Сўнгги хабарлар
telegram